Ўзбекистонда абитуриентлардан имтиҳонда қатнашиш учун махсус йиғим олиш таклиф этилди
Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда абитуриентлардан имтиҳонда қатнашиш учун махсус йиғим олиш таклиф этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу президентнинг Давлат тест маркази томонидан тайёрланган “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳада кўзда тутилган. Ҳужжат Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (regulation.gov.uz) жойлаштирилган.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, шу жумладан, аввалги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақи миқлорининг бир баробарида (ҳозир 202730 сўм) йиғим ундириш (тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар, I ва II гуруҳ ногиронлар бундан мустасно) таклиф этилмоқда.
Бундан ташқари, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб тестлар июл – августда ўтказилади. Абитуриентларга фанлар бўйича тест синовларидан кейин сертификатлар 3 йил давомида амалда бўлади. Энг юқори баллнинг 30% ва ундан юқори баллни тўплаган барча абитуриентлар ҳужжат оладилар.
Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, она тили, математика ва Ўзбекистон тарихини топшириш барча учун мажбурий бўлади. Икки фанни абитуриентлар мустақил танлайдилар.
Қонун лойиҳаси билан ҳарбий хизматни ўтаб, қўмондонлик тавсиясини олганлар учун имтиёзларни бекор қилиш таклиф этилмоқда. Энди тавсиялар фақат ҳарбий ўқув юртларида ҳисобга олинади.
Ҳужжат лойиҳаси 2 мартгача муҳокамада бўлади.
Сурат манбаи: elconfidencial.com