Ўзбекистонда абонентлик рақамидан фойдаланганлик учун тўлов икки бараварга оширилди

Дата: 11:07, 31-12-2015.

Тошкент. 31 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи юридик шахслардан абонентлик рақамидан фойдаланганлик учун олинадиган тўлов икки бараварга, 750 сўмдан 1500 сўмгача оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Mobinfo.uz сайти маълумотларига кўра, тўлов ҳар бир абонентлик рақами учун амалга оширилади. Уларнинг сони эса тўлов ўтказилаётган ойнинг охирги санаси бўйича аниқланади.

Эслатиб ўтамизки, ҳукумат ушбу тўловни 2012 йилда жорий қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: