Ўзбекистонда қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринишга чек қўйилди

Дата: 14:32, 08-06-2018.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Сурхондарё вилоятида тарихий аҳамиятга эга тангаларни божхона чегарасидан олиб чиқишга бўлган уринишга чек қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 7 июнда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.

Ўзбек қонунчилигига мувофиқ, тарихий тангалар ҳам маданий бойликлар тоифасига киради. Эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилиши мумкин эмас.

Бунга қарамасдан, 3 июнда Термиз аэропортида Санкт Петербургга парвози олдидан фуқаро С.М. “яшил йўлак”дан ўтар экан, божхона ходимларининг диққатини тортди. Унга тегишли багаж кўздан кечирилганида, ушбу шахс ҳар бирининг қадимийлиги 50 йилдан ошган ва турли ўлчамдаги 4 дона қадимий тангаларни яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлиги аниқланди. 

Худди шу рейс билан учиб кетаётган яна бир фуқаро Ю.М. ҳам 28 дона қадимий тангаларни яширинча олиб чиқиш учун яшил йўлакни танлаган пайтда, тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом этмоқда.

Сурат манбаи: http://www.168chasa.bg/article/1912800

Янгилик билан ўртоқлашиш: