Ўзбекистонда “Адлия” Клуби орқали адлия вазирлигига ишга жойлашиш мумкин бўлади

Дата: 14:53, 10-04-2018.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида “Юриспруденция” мутахассислиги талабалари учун “Адлия” Клуби иш бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, Клуб аъзолари ОТМда ўқишни битирганидан кейин ушбу вазирлик ва унинг жойлардаги бўлимларига ишга қабул қилишда устуворликка эга бўладилар.

Клуб аъзолари ўқишдан бўш вақтлари вазирлик ва адлия органларида стажировкадан ўтиш имкониятига ҳам эга бўладилар.

Талабалар Клубга аъзолик даврида вазирликда иш уқувларига эга бўладилар, адлия органларидаги ўзларини қизиқтирган бўлинмалар иши билан танишадилар, ўз иш фаолиятини бошлаш учун зарур тажриба оладилар.

Сурат манбаи: http://www.darakchi.uz/uz/31908

Янгилик билан ўртоқлашиш: