Ўзбекистонда “Адолат саройи” мажмуаси қурилади

Дата: 17:44, 20-07-2017.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Адолат саройи” мажмуаси қурилади, деб ёзади Сa-news маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

Унда Судьялар олий кенгаши, Конституциявий ва Олий судлар, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги одил судлов муаммоларини ўрганиш Тадқиқот маркази, Олий суд ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш бўйича Департаменти ҳамда Ўзбекистон судлар Ассоциацияси жойлашади. Мажмуада янги ташкил этиладиган Одил судлов академияси биноси ҳам жойлаштирилади. Ушбу қарор давлат раҳбари томонидан суд жараёнларининг очиқлиги, шаффофлиги ва ҳаммабоплиги тамойилларини амалга ошириш, судларнинг ҳокимиятнинг мустақил тармоғи сифатидаги нуфузини юксалтириш, аҳолининг судларга бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда судлар фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш мақсадида қабул қилинган.

Бир ой давомида янги мажмуанинг ўрни белгиланади.  

Қурилишда очиқ суд мажлисларини кузатиш бўйича махсус зал, автотураргоҳлар, хибсдаги шахсларни хавфсиз сақлаш бинолари, Одил судлов академияси тингловчилари яшайдиган меҳмонхоналарнинг бўлиши ҳисобга олинади.

Мажмуа ҳудудида давлат арбоби Амир Темур ёдгорлиги ўрнатилади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: