Ўзбекистонда адвокатларнинг ролини ошириш режалаштирилмоқда

Дата: 22:25, 12-12-2016.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда адвокатуранинг ролини ошириш қўшимча қарорлар қабул қилишни талаб қилади. Ушбу фикр Ўзбекистон  президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузасида айтиб ўтилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қонунчилигимизда адвокатларнинг самарали фаолият юритиши учун барча асослар яратилган. Лекин, афсуски, адвокатура ҳанузгача фуқаролар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш институтига айлангани йўқ. Шу боисдан ҳам суд-ҳуқуқ соҳасида адвокатуранинг ўрни ва ролини янада ошириш, унинг ваколатларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишимиз керак”, - деди у.

Конституцияда олий қадрият сифатида белгилаб қўйилган инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун “суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш нақадар муҳим аҳамиятга эга экани” таъкидланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: