Ўзбекистонда аэропортлар ёнида махсус рухсатсиз объектлар қуриш таъқиқланди

Дата: 13:08, 27-08-2014.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати учишлар хавфсизлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома олишнинг янги тартибини тасдиқлади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги талабларга мувофиқ, ҳаво йўллари полосалари чегараларида жойлашадиган, шунингдек, ҳаво йўллари полосалари чегарасидан ташқарида, аэродром назорат нуқтасидан 15 км радиусда жойлашиб, қушлар ва ёввойи ҳайвонларнинг ёппа йиғилишига олиб келадиган бино, иншоот ва объектларни лойиҳалаш, қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш учун махсус рухсатнома олиш зарур бўлади. Шунингдек, аэродромлар учиш майдонларнинг учиш кўриниши ва ҳолатини ёмонлаштирувчи алоқа ва электр линиялари, саноат ва бошқа корхоналар, иншоот ва объектлар қуришга ҳам рухсатнома олиш лозим бўлади”, - деб таъкидлашди Миллий авиакомпания матбуот хизматида.

Талабномаларни кўриб чиқиш учун “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий компаниясида аэропортлар вакиллари, “Ўзаэронавигация” Маркази ва “Авиакомпания дирекцияси” вакилларидан иборат махсус комиссия тузилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: