Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳасига Россия ТИБи қўшилди

Дата: 15:38, 16-04-2019.

Тошкент. 16 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг ривожланиш ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича банки (ТИБ) Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳасига қўшилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“ТИБ” ва “Росатом” давлат атом энергияси корпорацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Томонлар Ўзбекистонда атом станциясини қуриш лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олдилар. Тадбир “Яхши ҳаёт учун атом технологиялари” АТОМЭКСПО-2019 ХI Халқаро форуми маросими доирасида ўтказилди.

Таъкидландики, томонлар ҳамкорликнинг қуйидаги йўналишларини белгилаб олди: молиялаштиришни ташкил этиш ва лойиҳа учун кафолатлар ва аккредитларни тақдим этиш, шунингдек, лойиҳани молиялаштириш учун мақбул тузилмани аниқлаш бўйича тавсиялар.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрь ойида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида ҳар бир энергия блокининг қуввати 1,2 ГВт гача ўрнатилган сув энергияси реактори асосида 2 та энергоблок таркибида Ўзбекистон ҳудудида АЭСни лойиҳалаш, қуриш, ишга тушириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилишни назарда тутувчи битим имзоланди.

Сурат манбаи: вэб.рф

Янгилик билан ўртоқлашиш: