Ўзбекистонда “Афросиёб” тезюрар поездига электрон чипталар сотиш бошланади
Тошкент. 9 октябр. ЎзТАГ – 12 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда “Афросиёб” тезюрар поездига чипталарни электрон шаклда сотиб олиш мумкин бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Чипталар “Uzkart” банк online-карталари тизими ёрдамида сотилмоқда. Тўлов буюртма Mbank тўлов тизими орқали текширилгани ва тасдиқланганидан сўнг амалга оширилади”, - деб таъкидлашди компания матбуот хизматида.
Электрон чипталар сотиб олиш нақдсиз шаклда ўзбек миллий валютасида амалга оширилади. Тўлов хавфсизлиги трафикни шифрлаш тизимини (SSL) қўллаш ёрдамида таъминланади.
Бугунги кунда “Афросиёб” тезюрар поезди 3 соатда Тошкентдан Қаршигача етиб боради. Келажакда тезюрар поезд ҳаракатини Бухорогача етказиш режалаштирилмоқда.


