Ўзбекистонда афсонавий хонанда Ботир Зокиров хотирасига конкурс ўтказилди
Тошкент. 10 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Бадиий академиясида “Менинг қўшиғимни чизиб бер” номли ноёб конкурс якунлари сарҳисоб қилинди. Танлов афсонавий хонанда Ботир Зокировнинг юбилейига бағишлаб ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзига хос ғоя Бадиий академия томонидан Ботир Зокиров номидаги жамғарма билан биргаликда амалга оширилди. Танловга Ўзбекистон рассомларининг бетакрор инсон ва хонандани хотирасини тасвирий санъатда жонлантириш ниятида чизилган кўплаб ишлар тақдим этилди.
Ўзбекистон Бадиий академиясида намойиш этилган ишлар орасида Ботир Зокиров образи акс этган ишлар ҳам бор.
Танлов якунлари мулоқот, ижод ва хотира байрамига айланиб кетди. Чунки Зокировлар сулоласи Ўзбекистон мусиқаси ривожига катта ҳисса қўшган.