Ўзбекистонда “Agro Invest Sug'urta” лицензияси олиб қўйилди
Тошкент. 30 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Agro Invest Sug'urta” акционерлик ширкатининг лицензияси олиб қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тошкент шаҳар хўжалик судининг қарори билан 2014 йилнинг 21 октябрида “Agro Invest Sug'urta” акционерлик жамиятига берилган лицензиянинг (СФ № 00199) амал қилиш муддати тўхтатилди”, - дейилади UzReport Insurance виртуаль суғурта платформаси маълумотида.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруғига мувофиқ, “Agro Invest Sug'urta” акционерлик жамиятида вақтинчалик маъмурият тайинланган.
Эслатиб ўтамизки, июнда компания лицензияси бекор қилингани ҳақида маълум қилган, лекин бунинг сабаблари очиқланмаган эди. “Agro Invest Sug‘urta” суғурта компанияси Ўзбекистон бозорида 2008 йилдан бери ишлаётган эди. Унинг энг йирик акциядори “Микрокредитбанк” АТБ бўлган.