Ўзбекистонда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилди

Дата: 14:23, 18-04-2018.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил 1 июлдан Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича марказ негизида лойиҳалар, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш учун масъул бўлган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси таркибига кирувчи Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилсин”, - дейилади Ўзбекистон президентининг 17 апрелдаги Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида.

Таъкидланишича, агентлик Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича марказнинг ҳуқуқлари, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Сурат манбаи: http://www.uznews.uz/ru/article/1884

Янгилик билан ўртоқлашиш: