Ўзбекистонда АИ-91 маркали бензин бир литрига 4,5 минг сўмгача қимматлашиши мумкин

Дата: 16:51, 05-10-2018.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда АИ-91 маркали бензин нархи бир литрига 4,5 минг сўмгача қимматлашиши мумкин. Бу тахмин Facebookдаги “ХУЖМЎ ва у билан қандай яшаш керак?” (Ўзбекистон) саҳифасида Максим Черников номли фойдаланувчи томонидан қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У ўз хабари остига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифлари ўзгариши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси скринини қолдирган.

Ҳужжатга кўра, АИ-80 маркали бензиннинг чакана нархи 1 литр учун 4 минг сўмгача, АИ-91 маркали бензин нархи 1 литр учун 4.5 минг сўмгача, дизель ёқилғиси эса – литрига 4,8 минг сўмгача, ЭКО дизель ёнилғиси 1 литри учун 4,9 минг сўмгача кўтарилади.

Шу билан бирга, қонун ҳужжатларида белгиланган айрим тоифадаги шахсларга бензин сотиб олишга сарфланган ҳаражатларнинг бир қисмини қоплаш учун ойлик товон пули белгиланган бўлиб, унинг миқдори 66,7 минг сўмни ташкил қилади.

Шу билан бирга, ҳукумат буйруғининг скринида чакана нархларда юқорида айтиб ўтилган ўсиш қачондан бошлаб кучга киришини билдирадиган сана йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 15 ноябридан бошлаб Аи-80 бензинининг чакана нархи 1 минг сўмга оширилиб, 1 литри учун 3,8 минг сўмни, Аи-91 бензини эса 1,3 минг сўмга кўтарилиб, 4, 3 минг сўмни ташкил қилган эди.

Сурат манбаи: из https://iz.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: