Ўзбекистонда Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди

Дата: 16:33, 15-09-2015.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Бугун Ўзбекистонда ICTWEEK Uzbekistan 2015 – Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) тадбир сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Унда айтилишича, бу йилги АКТ Ҳафталиги бирданига республиканининг икки шаҳри (14-18 сентябрда Тошкентда ва 15-16 сентябрда Самаркандда) бўлиб ўтиб, қатор ихтисослаштирилган тадбирларни ягона формат остида бирлаштиради.

Хусусан, тадбир доирасида ICTFORUM 2015 АКТ форуми (16-17 сентябр), ICTSUMMIT 2015АКТ саммити (18 сентябр), ICTEXPO 2015 кўргазмаси (Тошкент, 15-17 сентябр ва Самарқандда 15-16 сентябрда), BestSoft Challenge (16 сентябр) дастурчилар танлови, очиқ маълумотлар бўйича Data.gov.uz Hackathon хакатони (18 сентябр) ва MIT.UZ интернет-конкурси (17 сентябр) ғолибларини тақдирлаш маросимлари ўтказилади.

Шунингдек, АКТ ҳафталиги доирасида 15–17 сентябрда киберфутбол бўйича Ўзбекистон Кубоги – Uzbekistan Cyber Games FIFA15, Intellect2All конкурси (танлови финали 15-17 сентябрда), Gadget Fair (15-17 сентября) ахборот технологиялари ярмаркаси бўлиб ўтади.

ICTWEEK Uzbekistan 2015 Ўзбекистон Республикаси парламенти қуйи палатасининг ахборот ва коммуникация технологиялари бўйича қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Ахборот технологиялари корхона ва ташкилотлари ассоциацияси ва ICTNEWS нашри кўмагида ўтказиб келинмоқда.

Эслатиб ўтамизки, АКТ ҳафталиги 2004 йилдан бери мутахассислар ва кўплаб АКТ фойдаланувчилари учун ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: