Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича 501 лойиҳа амалга оширилмоқда

Дата: 17:10, 23-09-2016.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йилда ҳудудларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш доирасида умумий қиймати 11,5 млрд сўмлик  501 лойиҳа амалга ошириш режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги маълумотларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент ҳокимиятларида Компьютерлаштириш марказлари ташкил этилган. Уларда бугун 230 ортиқ мутахассислар ишламоқда.

Малакали кадрлар ҳам тайёрланмоқда. Хусусан, Тошкент Ахборот технологиялари университетида ва унинг филиалларида йилига 2,2 мингдан ортиқ бакалавр ва 180 магистр тайёрланмоқда, шунингдек, Инха Университет филиали ишлаб турибди. Бундан ташқари, 72 касб ҳунар коллежларида йилига АКТ турли йўналишлари бўйича 24 мингдан ортиқ  мутахассислар тайёрланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: