Ўзбекистонда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Дата: 16:56, 27-02-2018.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – Қахрамон Йулдошев Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) вазирлик матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Бунга доир тегишли фармон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.

Муассаса маълумотларига кўра, Қахрамон Йўлдошев ушбу тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари ва телекоммуникакацияларни ривожлантириш масалалари Ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Эслатиб ўтамизки, яқинда Ўзбекистонда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ҳам тайинланган эди. Бу вазифага Азиз Аҳмедходжаев лойиқ кўрилди. У ушбу лавозимда Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари бўлиб ишга ўтган Шерзод Шерматовнинг ўрнига келди.

 

Сурат манбаи: http://infocom.uz/2017/03/06/mininfokom-priglashaet-specialistov/

Янгилик билан ўртоқлашиш: