Ўзбекистонда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг янги ўринбосари тайинланди

Дата: 17:05, 28-12-2015.

Тошкент. 28 декабр. ЎзТАГ - Ўзбекистонда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг янги ўринбосари тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) вазирликнинг ахборот хизматига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги қарорига мувофиқ, Баҳромжон Адхамович Олматов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келган”, - дейилади муассаса сайтидаги хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Б.Олматов физика ўқитувчиси мутахассислигига эга. У 1994 йилда Тошкент давлат университетини (ТашДУ) якунлаган. Физика-математика фанлари номзоди.

1994-2013 йилларда ТОШДУ, (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетида) турли лавозимларда ишлаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: