Ўзбекистонда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташкил қилинди

Дата: 11:39, 06-02-2015.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги вазирлик Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси негизида ташкил этилади. У ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида, “электрон ҳукумат”ни жорий этишда ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, Интернет тармоғининг миллий сегменти янада шакллантирилишини таъминлаш, мамлакатимизнинг турли йўналишлардаги замонавий веб-ресурсларини, шу жумладан, аҳолининг, хусусан, ёш авлоднинг ахборотга бўлган ва интеллектуал талаб-эҳтиёжларини қондириш мақсадида тармоқ ресурсларини ривожлантириш учун зарур техник ва қулай шарт-шароитларни яратиш билан шуғулланади”, – деб таъкидланади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: