Ўзбекистонда ахборот технологияларини ўрганаётган талабаларга ўқиш ҳақидаги фарқ тўлаб берилади

Дата: 15:20, 23-05-2018.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг (IUT) иккинчи, учинчи ва тўртинчи босқичнинг 1000 нафардан ортиқ талабалари таълим учун тўловни эски нархда тўлайдилар, ўртадаги фарқ эса Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан қопланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирликнинг ижтимоий кўмаги ҳақида 22 май куни #MITCROADMAP2018 “ICT-тармоғи ва IT-таълимининг ривожланиш истиқболлари, давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлиги” конференциясида чиқиш қилган IUT ректори Сарвар Бобохўжаев маълум қилди.

IUTдан маълум қилишларича, 2018-2019 йилги янги ўқув йилидан “Компьютер ва дастурий инжиниринг” йўналиши бўйича 28,5 млн. сўмни ва “Логистика” йўналиши бўйича - 30 млн. сўмни ташкил этади.

С. Бобохўжаев Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлашнинг ягона тизими яратилаётгани ҳақида таъкидлади.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети IT-тармоғи учун мутахассисларни тайёрлайди. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб талабалар мавзуларни танлаш имкониятига эга бўладиган таълим кредит тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Сарвар Бобохўжаев хусусан, IUT томонидан “SAP NextGen” лабораториясини очиш режалаштираётганини ва унда талабалар дронлар, блокчейн, Интернет буюмлар (IoT), мобиль иловалар, булутли технологиялар, сунъий онг ва бошқалар тўғрисида билиб олишлари мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: