Ўзбекистонда аккредитация маркази ташкил қилиш режалаштирилмоқда

Дата: 17:11, 16-05-2016.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда аккредитация маркази ташкил қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тушунтирилишича, хужжат Ўзбек аккредитация маркази ташкил этишни кўзда тутади. Унинг зиммасига органларнинг мувофиқлигини баҳолаш ва метрология хизматлари органларини аккредитация қилиш масалаларини юклаш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, хужжатга мувофиқ, марказга “Ўзстандарт агентлиги” ҳузуридаги “Бектемир-спирт экспериментал заводи” АЖ ишлаб чиқариш лабораториясини беғараз бериш кўзда тутилмоқда.

Қарор лойиҳасида Ўзбек стандартлаштириш, метрологиия ва сертификатлаштириш агентлигинининг ташкилий таркиби, агентликнинг марказий девони таркиби (51 киши), жумладан, бошқарувчилар сони (41 киши), ҳудудий бўлинмалар ходимларининг намунали таркиби ва сони ҳам келтирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: