Ўзбекистонда АКТни ривожлантириш жамғармасининг янги директори тайинланди

Дата: 17:14, 09-03-2018.

Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – Азиз Юсупов Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси директори этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, бунга қадар ушбу вазифани Бахтиёр Тоҳиров эгаллаб келган эди.

Эслатиб ўтамизки, юқоридаги жамғармасининг асосий вазифа ва йўналишлари жамғармада шаклланган маблағлар ҳисобига давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг идоралараро интеграциялаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш, халқаро стандартларга мувофиқ алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш соҳаси ҳамда телекоммуникация тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш, модернизация қилиш ва бошқа лойиҳаларни молиялаштириш кабилар ҳисобланади.

 

Сурат манбаи: https://invymark.es/

Янгилик билан ўртоқлашиш: