Ўзбекистонда акционерлик жамиятлари сайтларига янги талаблар тасдиқланди
Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукуматининг қарори билан акционерлик акционерлик жамиятлари сайтларига янги талаблар тасдиқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Сайтдаги маълумот албатта давлат тилида тақдим этилиши, айни пайтда сайт бошқа тилдаги версияларга ҳам эга бўлиши лозим. Бошқа манбалардан маълумот жойлаштиришга фақат манба кўрсатилган ҳолдагина рухсат берилади. Сайтнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун жавобгарлик сайтни юритишга масъул бўлим бошлиғи зиммасида бўлади. Бандан ташқари, сайт албатта мобиль версия ва қидирув тизими, фақаролар билан алоқа тизимига эга бўлиши зарур”, - деб таъкидлашди мамлакат Адлия вазирлиги матбуот хизматида.
Сайтда жойлаштирилган маълумотлардан фойдаланиш эркин асосда ва текин бўлиши зарур. Шунингдек, акционерлик жамияти сайт орқали пулли асосда қўшимча хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин.