Ўзбекистонда акционерлик жамиятларига 15% активларни хорижий сармоядорларга сотиш топширилди
Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати акционерлик жамиятларига (АЖ) 15% активларни хорижий сармоядорларга сотишни топширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон президентининг янги эълон қилинган қарорига мувофиқ, 2016 йил 1 июлдан бошлаб ҳар бир АЖ ўз низом жамғармасида хорижий сармоядорларга тегишли бўлган камида 15% акцияларга эга бўлиши лозим бўлган тартиб жорий этилмоқда
Бундан фақат статегик хом-ашё, табиий монополиялар ва назорат қилунивчи нархларга эга бўлган ижтимоий аҳамиятли товар вахизматлар етказиб берувчи АЖ мустасно.
2016 йил 1 июлига қадар хорижий сармоядорларга сотиш талабини бажара олмаган АЖ бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга ўтказилиб, АЖ реестридан чиқарилади ва уларга берилган имтиёз ва енгилликлар олиб қўйилади.