Ўзбекистонда акциялар чиқариш тартибларига ўзгартишлар киритилди

Дата: 17:22, 10-08-2016.

Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Қимматли қоғозлар эмиссияси ва қимматли қоғозлар эмиссияларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йил 2 августда Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг 2016 йил 26 июлдаги “Қимматли қоғозлар эмиссияси ва қимматли қоғозлар эмиссияларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғини рўйхатга олди”, - дейилади Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази хабарида.

Қоидаларга тузатишлар муасасавий хужжатни “Акционерлик жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга киритилган тузатишларга мувофиқлаштириш мақсадларида амалга оширилган.

Хусусан, қоидалар 12 пунктининг янги таҳририга мувофиқ, акционерлик жамияти шаклида фаолият юритаётган эмитентнинг низом капитали қўшимча акциялар чиқариш ҳисобига кўпайтирилиши мумкин. 13 пунктдаги юқоридаги масалага доир қоидалар ўз кучини йўқотган бўлиб, Қоидалардан чиқаририлиб ташланган.

Таъкидланишича, Қоидаларга киритилган ўзгартириш ва тузатишлар Давлат рақобат қўмитаси ва Ўзбекистон Марказий банки билан белгиланган тартибда келишилган.

Тузатишлар расман чоп этилган кунидан бошлаб кучга киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: