Ўзбекистонда ал-Хоразмий номидаги физика ва математика бойича республика олимпиадасининг ғолиблари номлари аниқланди

Дата: 09:16, 02-03-2018.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ал-Хоразмий номидаги физика ва математика бўйича республика олимпиадасининг ғолиблари номлари аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ва Тошкент ахборот технологиялари ҳамда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Олимпиада уч босқичда ўтказилди, унинг биринчиси онлайн режимда matfiz.uz сайтида 2018 йил 20 января ва 10 феврал орасида бўлиб ўтди.

23 февралда олимпиаданинг финал босқичи ўтказилди, унда мамлакатнинг барча вилоятларидан бўлган 13 ўқувчилар қатнашишди.

Ахборот технологиялари вазирлиги маълумотига кўра, Ўткир Султонов (Самарқанд), Умрбек Машарипов (Хоразм) ва Муҳриддин Саъдуллаев (Бухоро) Республика олимпиадасининг ғолиблари деб топилдилар. Уларга ноутбуклар топширилди. Қолган финалчилар “Ўзбекистон почтаси” АЖ, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди, Электромагнит мослашув маркази ДУК, UNICON.UZ ҳамда Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг планшет ва смартфонларига эга бўлишди.

Шунингдек, сўнгги босқичнинг барча қатнашчиларига Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ўқув марказида инглиз тилини бепул ўрганиш учун йўлланма тақдим этилди.

Олимпиаданинг барча босқичларида жами 4755 киши қатнашди.

Сурат манбаи: http://www.kultura.uz/view_2_r_10862.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: