Ўзбекистонда Ал-Хоразмий шарафига марка чиқарилди

Дата: 18:40, 19-04-2014.

Тошкент. 19 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда атоқли давлат арбоби, фан ривожига улкан ҳисса қўшган олим Ал-Хоразмий ёдгорлиги акси туширилган стандарт почта маркаси чиқарилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Почта маркаси “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ томонидан чиқарилган бўлиб, муомилага Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан киритилган.
“Ўзбекистон почтаси” ОАЖ хабар беришларича, Ал-Хоразмий ёдгорлиги акси туширилган стандарт почта маркаси 500 минг нусхада чиқарилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: