Ўзбекистонда қалбаки маҳсулотларни дўкон жавонларидан чиқариб ташлаш бошланди

Дата: 12:33, 30-12-2019.

Тошкент. 30 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қалбаки маҳсулотларни дўкон жавонларидан чиқариб ташлаш бошланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Бош вазир Абдулла Ариповнинг28 декабрдаги йиғилишида берган фармойишига мувофиқ, Монополияга қарши кураш қўмитаси (МҚК) ҳудудий бошқармалари вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари билан биргаликда ички бозорда тақдим этилган товарларнинг нархи ва сифатини назорат қилмоқдалар", - дейилади МҚК матбуот хизмати хабарида.

Мониторинг натижасида бозордан "Рақобат тўғрисида"ги ва "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун талабларига жавоб бермайдиган товарлар йўқ қилинмоқда.

"Текширилган 80 та дўкондан 14 тасида 245 турдаги қандолат махсулолари чиқариб ташланган. Бу маҳсулотлар белгиланган сифатга эга эмас. Барча маҳсулотлар текшириш учун махсус лабораторияга юборилди", – дея қайд этилади хабарда.

Сурат манбаи: t.me/AntimonUz

Янгилик билан ўртоқлашиш: