Ўзбекистонда Алишер Навоий номидаги ДАКТга янги директор тайинланди

Дата: 14:22, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Маҳмуд Муродов Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрининг (ДАКТ) янги директори этиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Яқин вақтга қадар таниқли санъатшунос бўлган Муродов Тошкент мусиқали комедия театрини бошқарар эди. Театрнинг собиқ директори, 2002 йилдан бери ушбу даргоҳни бошқариб келган Бахтиёр Ёқубов Ўзбекистон Давлат консерваториясининг ректори этиб тайинланди”, – деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Янги лавозимда Маҳмуд Муродов қатор мураккаб муаммоларни ҳал қилиши зарур. Улардан асосийси – 3 йилдан бери чўзилиб келаётган театр реконструкциясидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: