Ўзбекистонда Алишер Навоий юбилейи муносабати билан онлайн викторина ўтказилмоқда

Дата: 17:25, 26-01-2016.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда www.fikr.uz сайтида буюк шоир Алишер Навоий юбилейи муносабати билан ёшлар учун онлайн викторина ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzinfocom Компьютер ва ахборот технологиялари марказидан маълум қилишларча, викторинада мактаб, касб ҳунар коллеж ва лицей ўқувчилари қатнашишлари мумкин. Ўтказиш вақти: 2016 йилнинг 25 январидан 8 февралгача.  Викторина ғолиблари 2016 йил 10 февраль куни Fikr.uz сайтида эълон қилинади.

Викторинада 1-, 2- ва 3-ўрин ғолиблари саволларга вақт мезони бўйича тўлиқ тўғри жавоб қолдирилган изоҳлар асосида аниқланади. Агарда барча саволларга тўғри жавоб берган мухлислар сони бир нечта бўлса, энг биринчи бўлиб жавобларни йўллаган мухлис ғолиб деб топилади.

Викторина ғолиблари Uzinfocom марказининг эсталик совғалари ва совринлари билан тақдирланишади. Шунингдек, улар ҳақида мақола ҳам эълон қилинади.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилда буюк шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий туғилганлигининг 575 йиллиги нишонланмоқда. Викторина унинг бой адабий меъросини ўрганиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: