Ўзбекистонда Алишер Навоийнинг 575 йиллиги нишонланмоқда

Дата: 22:59, 09-02-2016.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда шоир ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг 575 йиллиги нишонланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Анъанавий равишда улуғ шоир таваллудига бағишланган тадбирлар пойтахтдаги Алишер Навоий новидаги Ўзбекистон Миллий боғида бўлиб ўтади.

Uzinfocom марказидан маълум қилишларича, ушбу атоқли сана шарафига uRadio.uz онлайн-радиосида бутун кун давомида Навоий асарлари ташкилот ходимлари ва бу ишда иштирок этишни истаган меҳмонлар ижросида янграйди. Меҳмонлар орасида адабиётчи Мақсуд Асқаров ваи актриса, “Аудиокитоблар” лойиҳаси раҳбари Елена Буровалар бор.

Шунингдек, ZiyoNET порталида буюк шоир ижодига бағишланган 12 аудиоматериаллар жойлаштирилган. Уларда шоир ҳаёти ва ижоди тафсилотлари баён этилган.

Эслатиб ўтамизки, Fikr.uz сайтида Алишер Навоийнинг асарлари билимдонлари орасида “Сўз мулки султони” викторинаси бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: