Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларини мактаблар яқинида ҳам сотишга рухсат бериш режалаштирилмоқда

Дата: 17:32, 11-06-2018.

Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларини мактаблар яқинида ҳам сотишга рухсат бериш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг қонун ҳужжатларини муҳокама порталида кўриб чиқиш учун чоп этилган “Шароб саноатини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси билан кўзда тутилган.

Лойиҳага мувофиқ, 2018 йил 1 июлдан алкоголь маҳсулотлари савдосига таълим, спорт ва диний муассасалардан 100 метрдан ортиқ масофада жойлашган савдо объектларида сотишга рухсат берилмоқда.

Бундан ташқари, кўрсатилган муддатдан бошлаб умумий савдо майдони 100 м²дан зиёд бўлган йирик савдо нуқталари (мажмуалар, деҳқон бозорларида), ярмарка савдо павильонларида ҳам спиртли ичимликлар савдосини ташкил қилишга рухсат этилмоқда.

Шунингдек, 2018 йил 1 августдан спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини маҳсус фирма дўконларини орқали сотишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда спиртли ичимликларни таълим, спорт ва диний муассасалардан 100 метрдан яқин масофада сотиш таъқиқланган.

Сурат манбаи: https://news.pn/ru/money/173403

Янгилик билан ўртоқлашиш: