Ўзбекистонда алкоголь ва пивонинг акциз ставкалари 25% оширилди

Дата: 22:30, 05-01-2017.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – 2017 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон ҳукумати мамлакада ишлаб чиқариладиган алкоголь ва пивонинг акциз ставкаларини 25% оширди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ асосланган ҳолда.

РИА Новости хабарига кўра, 2017 йилнинг 1 январидан этил спиртига акциз солиғи 25% ошиб, 6 275 сўмни ($1,9), табиий вино акциз солиғи 5% ошиб, 6358 сўмни ($2), коньяк акцизи 26,9% ошиб, 58265 сўмни ($18,2), ароқ ва бошқа ўткир спиртли ичимликлар акциз солиғи 25% ошиб, 43264 сўмни ($13,5), пиво акциз солиғи 25% кўпайиб, 5133 сўмни ($2) ташкил қилди.

Акциз ставкалари тайёр маҳсулотнинг 1 декалитрига келтирилган.

Ҳужжатга мувофиқ, фильтрли ва фильтрсиз сигаретларнинг акциз солиқлари (минг дона учун) 3 бараварга ошиб, 28794 сўмгача ($11,7) кўтарилди.

Шу билан бирга, 2017 йилда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари импортига нисбатан белгиланган акциз солиқ ставкалари 2016 йил даражасида сақлаб қолинди ва пивонинг литрига $3ни, винога $6, ароққа $7, коньякка $14,5 ва минг дона сигарет учун $18,2га тенг.

Юқоридаги товарлар акцизларининг оширилиши 2017 йилги бюджетни шакллантиришда ҳисобга олинган. Ўзбекистон жорий йилда билвосита солиқлар ҳисобига 30,26 трлн сўм ($9,4 млрд, ёки бюджет даромадларининг 68%) йиғишни режалаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: