Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотувчилари харидорларнинг ёшларини текширишлари зарур бўлади

Дата: 17:10, 21-06-2016.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотувчилари 20 ёшдан кичик кўринган харидорларнинг ёшларини текширишлари зарур бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир тегишли ўзгариш ва қўшимчалар ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикасида Чакана савдо қоидалари ва Умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари”га киритилди.

Хужжатга мувофиқ, қоидаларга алкоголли ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган сотувчи 20 ёшдан кичик кўринган харидорлардан унинг ёшини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишни талаб қилиш мажбурияти киритилди. Бундай ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда сотувчи маҳсулотни сотишдан бош тортиши шарт.

Шунингдек, эндиликда болалар ўйинчоқлари, конфет ва бошқа болалар товарлари кўринишидаги алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотиш таъқиқланади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасида Умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидалари”га алкоголни қуйиб сотиш ва савдо автоматлари орқали сотишга таъқиқ ҳам киритилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: