Ўзбекистонда алоқа оператори ахборот базасини бузган хакер 1,5 йил ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди

Дата: 00:23, 05-08-2014.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди пойтахтда истиқомат қилувчи Сергей Климовни “Ўзбектелеком” АК ахборотлар базасини компьютер ёрдамида бузганлиги учун бир ярим йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) душанба куни суд вакилига асосланган ҳолда.

Тергов маълумотларига кўра бўш вақтларида компьютер технологиялари билан шуғулланган С.Климов “Ўзбектелеком” АК ахборотлар базасига ноқонуний равишда кириб, “Тошкент шаҳар абонентлари маълумотномаси”дан нусха кўчириб олади ва уни ўзи томонидан ишлаб чиқилган танишувлар сайтига жойлаштиради. Маъулумотномадаги ахборотлар эса махфий маълумотлар тоифасига кириб, уни тарқатиш таъқиқланган.

Суд қарори билан С.Климов бир ярим йил муддатга ахлоқни тузатиш ишларига ҳукм қилинди. Бундан ташқари, унинг ойлигидан 15% давлат ҳисобига ушлаб қолинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: