Ўзбекистонда алоқага доир шикоятларнинг фақат учдан ками оператор айби билан содир бўлади

Дата: 12:06, 02-04-2014.

Тошкент. 2 апрель. ЎзТАГ - Ўзбекистонда алоқага доир шикоятларнинг фақат учдан ками оператор айби билан содир бўлади,дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасида бўлиб ўтган селектор мажлиси материалларига асосланган ҳолда.
Йиғилиш оператор ва провайдерларнинг 2013 йилдаги иш якунларига бағишланди. “Ўзбектелеком” АК томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2013 йилда аҳоли томонидан алоқа ва телекоммуникатсия соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати юзасидан 1564 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 1498 тасини шикоятлар ташкил этади. Текширувлар чоғида мазкур шикоятлар билан боғлиқ ҳолатларнинг 30 % и (478 таси) алоқа хизматларини кўрсатувчи муассасалар айби билан юзага келган.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан тақдим этилган статистикага мувофиқ, 2013 йилда Инспекцияга мобил алоқа сифатига дахлдор 65 та шикоят келиб тушган бўлиб, текширувлар мобайнида улардан 22 таси асосли деб топилган.
Мазкур мурожаатларнинг 33 таси ёки 51 %и носоз ёки сифатсиз алоқа хизматини кўрсатиш, 23 та мурожаат (35%) тариф режалари ва хизматлари тўловларининг оширилиши, 7 таси (10%) интернет-хизматлар ва 2 таси (3%) рақамларни префикслаш билан боғлиқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: