Ўзбекистонда алоҳида солиқ ва божхона режимларига эга бўлган янги ЭИЗ очилди

Дата: 15:36, 17-01-2019.

Тошкент. 17 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Андижон-фарм” номли алоҳида солиқ ва божхона режимларига эга бўлган янги эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЭИЗнинг ташкил этилиши президентнинг Ҳиндистон инвестицияларини жалб қилишга йўналтирилган “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони билан кўзда тутилган.

Мазкур қадам мамлакатда юқори технологияли фармацевтика корхоналарини ташкил этиш, ички бозорни ўзимизда, шу жумладан, маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган юқори сифатли дори воситалари билан тўлдиришаг имкон беради.

Янги ЭИЗнинг асосий вазифаларидан бири юқори қўшилган қийматли, шу жумладан, in-bulk шаклида фармацевтика маҳсулотлари ва дори воситаларини ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналарни ташкил этиш учун, энг аввало, Ҳиндистон етакчи компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари ва илғор технологияларини жалб этиш бўлади.

“Андижон-фарм” ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йилни ташкил этади ва ушбу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкин. ЭИЗ фаолият юритадиган муддат давомида унинг ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари (ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахсларнинг мулк солиғи ва бошқ. тўлашдан озодлик) амал қилади.

Сурат манбаи: https://uznews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: