Ўзбекистонда алюминий профиллар ишлаб чиқариш бўйича янги завод қурилади
Тошкент. 6 июл. ЎзТАГ – “J-United Group” компанияси (Ўзбекистон) ва британиянинг “Dartlex Impex LLP” ширкатлари алюминий профиллар ва алюминийдан бошқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Green Line Profil” қўшма корхонасини ташкил этдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Янги завод “Навоий” Эркин саноат-иқтисодий ҳудудида (“Навоий” ЭСИҲ) жойлашади. Унда йилига 35 тонна алюминий профиллар ва алюминийдан бошқа маҳсулотлар чиқарилади. Инвесторлар лойиҳага $35 млндан ошиқ маблағ киритиш ниятидалар”, – деб таъкидлашди “Ўзқурилишматериаллари” АК матбуот хизматида.