Ўзбекистонда амалдаги акцияларнинг умумий номинал қиймати 56,6 трлн сўмни ташкил этади

Дата: 17:01, 29-10-2018.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – 2018 йил январ-сентябр ойларида Ўзбекистонда амалдаги акцияларнинг умумий номинал қиймати 56,6 трлн сўмни ташкил этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“9 ой давомида Қимматли қоғозлар ягона давлат регистрига 12,0 трлн сўмлик 126 акциялар чиқаришлари бўйича қайдлар киритилди. Ҳисобот даврида чиқарилган акциялар сони 1,2 трлн донани ташкил этди, 1 октябр ҳолатига келиб муомаладаги акциялар сони 5,5 трлнга тенг бўлди. Амалдаги акцияларнинг умумий номинал қиймати 56,6 трлн сўмни ташкил этади”, - дейилади Хусусийлаштириш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг хабарида.

Қайд этилишича, биржа ва корпоратив облигациялар бозорининг умумий айланмаси 8,3 трлн сўмни ташкил этган.

Шунингдек, қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги лицензияларнинг умумий сони 133тани, шу жумладан, ҳисобот даврида 10та лицензиялар берилди, 29та лицензия қайта расмийлаштирилди.

Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг амалдаги малака сертификатларининг умумий сони 296тани ташкил килди, шу жумладан, 76 (I тоифали) ва 220 (II тоифали). Январ-сентябр ойлари давомида 63та малака гувоҳномалари берилди.

Сурат манбаи: https://uz24.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: