Ўзбекистонда Амир Темур ҳақида шеърий роман чоп этилди

Дата: 22:21, 22-12-2016.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда ёш муаллиф Ораз Абдуразақовнинг соҳибқирон Амир Темурга бағишланган туркумга кирувчи “Ҳукмдор” номли илк китоби тақдим этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ушбу шеърий роман дунёга таниқли ҳукмдор ва саркарда Амир Темурнинг бутун дунёда кенг нишонланаётган 680 йиллигида чоп этилди. 

“Kitob olami” маънавий-маърифий савдо мажмуасида тақдим этилган ушбу асар барча таклиф этилганлар учун кутилмаган воқеа бўлди. Ораз Абдуразақов йиғилганлар олдида илк маротаба шоир сифатида намоён бўлди.

 Ораз Абдуразақов аслида кўпчиликка маҳаллий “Билайн” компаниясининг муваффақиятли бошқарувчиси сифатида яхши таниш. 

Туркумга кириши режалаштирилган 7 китобнинг ҳар бири Амир Темур ҳаётининг маълум бир даврига бағишланади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: