Ўзбекистонда қамоқ жазоси “мажбурий жамоат ишлари” билан алмаштирилди
Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қамоқ жазоси “мажбурий жамоат ишлари” билан алмаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, жиноий жазолар тизимига “мажбурий жамоат ишлари”нинг киритилиши муносабати билан хибс шаклидаги жиноий жазо бекор қилинади. Юқоридагига тааллуқли тегишли ўзгартишни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 24 феврал куни биринчи ўқишда кўриб чиқди.
“Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ жиноий жазолар тизимига мажбурий жамоат ишларининг киритилиши муносабати билан қамоқ тариқасидаги жиноий жазо бекор қилинади”, - деди Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Ш.Мамажонов.
Жумладан, жиноят содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга, қамоққа олиш ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек, жиноят ишлари бўйича дастлабки терговнинг энг кўп муддатлари 1 йилдан 7 ойга қисқартирилади.