Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 0,9% га ошди

Дата: 16:22, 01-05-2019.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 0,9% га ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил апрель ойида товар ва хизматлар учун истеъмол нархи ўртача 0,9 фоизга ошди", - дейилади Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида.

Бир ой давомида товарлар 1% га, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари - 1% га ўсди (2018 йил апрелдаги нархга 0,3% қўшилди), ноозиқ-овқат товарлари 1,1% га (0,4%) ошди. Хизматлар 0,6% га (2,7%) қимматроқ бўлди.

Умуман олганда, январь-апрель ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари 7,4% га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,9% га, хизматлар 3,1% га ўсди. Йиллик ифодада (2019 йил апрелдан 2018 йилга нисбатан) озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 16% га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 11,1% га, хизматлар эса 13,3% га ўсди.

Сурат манбаи: politeka.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: