Ўзбекистонда ҳар 10 кишидан 6 зиёди қон айланиш тизими касалликларидан вафот этган

Дата: 15:49, 13-07-2018.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳар 10 кишидан 6 зиёди (61,3%) қон айланиш тизими касалликларидан вафот этган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йилнинг январ-июнида вафот этганларнинг 61,3%и қон айланиш тизими касалликларидан, 9,3%и ўсимталардан, 5,6%и бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,5%и овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,3%и нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,5%и юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,5%и бошқа касалликлардан вафот этган”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “Демографик вазият” маърузасида.

Шунингдек, рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 3,5 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 59,6%и перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 16,8%и нафас олиш аъзолари касалликларидан, 12,9%и туғма аномалиялардан, 2,2%и бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2%и юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,8%и овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,7%и бошқа касалликлардан вафот этганлиги ҳам таъкидлаб ўтилган.

Сурат манбаи: https://antoniocarloslopes.wordpress.com/2010/10/10/sistema-cardiovascular/

Янгилик билан ўртоқлашиш: