Ўзбекистонда ҳар 10 кишидан деярли 4таси Интернетдан фойдаланади

Дата: 13:51, 24-09-2014.

Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳар 10 кишидан деярли 4таси ёки ҳар 100 кишидан 36,5таси Интернетдан фойдаланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар шу кунларда бўлиб ўтаётган АКТ Ҳафталиги доирасида пойтахт Халқаро бизнес-марказида ўтказилган Ахборот-коммуникация технологиялари саммитида (АКТ Саммит 2014) эълон қилинди.

“Ҳозирда Ўзбекистонда провайдер ва операторлар сони 924 тенг, Интернетдан фойдаланувчилар сони эса ҳар 100 кишига 36,5 донага, мобил алоқа абонентлари сони эса ҳар 100 кишига 66тага тенг”, – деб қайд этди ўз маърузасида Давлат алоқа қўмитаси раиси ўринбосари Алишер Файзуллаев.

Бугунда UZ зонасидаги доменлар сони 18,419 минг донани ташкил этади.

Айни пайтда солиқ, статистик ҳисоботлар ва божхона декларацияларининг 90%дан ошиғи электрон шаклда топширилмоқда.

Бундан ташқари, 2013 йил 1 июлдан бошлаб мамлакатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ишга туширилган. У орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига бугунда 220 зиёд интерактив хизматлар кўрсатилмоқда. Ягона порталга 590 ошиқ давлат органлари уланган.

Шунингдек, банк тармоғида ҳам АКТ ривожланмоқда. Тижорат банкларининг 60 минг мижозлари интернет банкинг хизматларидан фойдаланмоқда. 363 минг мижоз эса мобил банкингга уланган.

Эслатиб ўтамизки, АКТ Саммит 2014 ишида Беларусь, Россия, Корея Республикаси, Голландия, Украина, Чехия, Эстония, Япония мамлакатларидан келган 500 ортиқ делегатлар қатнашди.

Жорий йилда АКТ Ҳафталиги 22-26 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: