Ўзбекистонда ҳар чоршанба куни Ёнғинлар профилактикаси куни ўтказилади

Дата: 19:04, 24-05-2017.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳар чоршанба куни Ёнғинлар профилактикаси куни ўтказилади. Бу мамлакат президентининг 2017 йил 23 майдаги қарори билан кўзда тутилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг маълумот беришича, “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини оширишдаги қуйидаги асосий йўналишлар ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифалари белгилаб берилган.

Хужжатда таъкидланишича, республиканинг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига уларга қарашли объект ва ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик юклатилган.

Юқорида кўрсатилган мансабдор шахслар ҳар чоракда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилишлар ўтказиши, улар доирасида ўзига қарашли объект ва ҳудудларнинг ёнғинга қарши ҳолатини танқидий таҳлил қилиб бориши шартлиги белгилаб қўйилсин.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар ташкил этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: