Ўзбекистонда ҳар пайшанба сармоя таклифларининг очиқ муҳокамасини ўтказиш режалаштирилмоқда

Дата: 15:17, 13-07-2018.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳар пайшанба куни давлат ва хўжалик вакиллари иштирокида хорижий ҳамда маҳаллий сармоядорларнинг сармоявий таклифларини очиқ муҳокамаларини ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташкил этилган очиқ муҳокама майдончасининг биринчи учрашуви 12 июлда Тошкентда бўлиб ўтди. Унинг асосий ташкилотчиси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бўлди.

“Бу биз ҳар пайшанба куни ўтказишни режалаштирган тизимли тадбир бўлади. Биз барча ҳал қилинмаган масалаларга жавоб беришга ёрдам берувчи очиқ майдончани ташкил қилишга ҳаракат қилаяпмиз”, - деди учрашувда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Холмуродов.

У ҳар бир учрашувда тегишли вазирлик ва муассасаларнинг барча масалаларга керакли жавобларни бериши мумкин бўлган вакиллари ҳозир бўлишларини таъкидлаб ўтди.

“Ушбу тадбир “очиқ эшиклар” шаклида ўтказилади. Унда нефтегаз, кимё, текстиль ва бошқа аниқ саноат тармоқлари бўйича масалалар муҳокама қилинади. Шу билан бирга, учрашувнинг асосий мавзусидан қатъий назар, хорижий ҳамда маҳаллий сармоядорларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади”, - деди Холмуродов.

Сурат манбаи: https://www.kazpravda.kz/news/ekonomika/tseh-po-sborke-gazovih-plit-zapustili-investori-iz-uzbekistana-v-uko/

Янгилик билан ўртоқлашиш: