Ўзбекистонда ҳар йили 100 атрофида янги конлар очилмоқда
Ташкент. 5 июн. УзТАГ – Ўзбекистон геологик хизматлари ҳар йили 100 атрофида янги фойдали қазилма конларини очмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2015 йилнинг 1 январ ҳолатига келиб Ўзбекистон ҳудудида 1838 конлар очилган, булардан 235 углеводородлар, 151 металлар, 5 кўмир ва ёнувчи сланцлар, 55 тоғ-руда хом-ашёси, 28 тоғ-кимё хом-ашёси, 30 фойдали тошлар хом-ашёси, 714 турли хилдаги қурилиш материаллари ва 620 чучук ва минерал ер ости сувлари конларидир. Бугунда асосий геология қидирув ишлари 10 турдаги фойдали қазилмалар бўйича олиб борилмоқда”, – деб таъкидлашди Давлат Геология қўмитаси матбуот хизматида.
Ўзбек экспертлари маълумотларига кўра, мамлакатдаги фойдали қазилма бойликларнинг прогноз заҳиралари аниқланганларидан икки бараварга ошиқ.


