Ўзбекистонда ҳаракатланувчи активлар билан таъминланган молиялаштириш ривожлантирилмоқда
Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) ва Ўзбекистон Марказий банки яқинда ҳаракатланувчи активлар билан таъминланган молиялаштиришга бағишланган семинар ташкил этдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
IFCдан хабар қилишларича, ушбу йўналиш мамлакатда “Гаров реестри ҳақида”ги қонун асосида ривожланмоқда.Ҳаракатланувчи активлар билан таъминланган молиялаштириш деганда дебиторлик қарзлари, товар-моддий бойликлар ва интеллектуал мулк ва бошқалар гарови эвазига кредитлар, лизинг ва бошқа молия воситалари бериш тушунилади.
Молиялаштиришнинг ушбу тури молия муассасаларининг анъанавий ёндашувидан фарқ қилади, биринчисида кўпроқ қарз олувчининг кредитни қайтариш қобилияти ва молиявий аҳволига қаралса, бунда активларнинг сифати, ликвидлилигига эътибор берилади. Натижада янгидан ташкил этилган компаниялар, хусусан, кичик бизнес корхоналарини молиялаштириш ошади.
Халқаро Молия Копорацияси Жаҳон банки гуруҳига киради. У томонидан Ўзбекистонда молия инфраструктурасини яхшилш бўйича лойиҳани амалга оширилмоқда.