Ўзбекистонда Ҳарбий ҳаво флоти куни нишонланади

Дата: 15:23, 19-08-2016.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – 21 августда Ўзбекистонда анъанага кўра жорий ойнинг учинчи якшанбасига тўғри келувчи Ҳарбий ҳаво флоти куни нишонланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

25 йил давомида Ўзбекистон фуқаровий авиацияси асосида хавфсизлик, барқарорлик ва яхши шарт-шароитлар ётади. Бу ҳақида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси матбуот хизматининг материалларида гапирилган.

Ушбу йилларда унинг авиапарки Boeing-757 ва 767, Airbus 320, Ил-114-100 самолётлари билан тўлди. Ҳаво кемаларининг тренажер ва “Full-flight” симуляторлари сотиб олинди. Boeing юк самолётларини ишлатиш бошлади.

Янги тренажерлар мажмуи барпо этилди, маҳаллий авиалиниялари учун “Тошкент-3” аэровокзали қурилди, пойтахт аэропортида “Business Loungе” бўлими очилди. Мамлакат аэропортларида янги терминаллар ишга тушди.

Бугунда “Новоий” аэропорти базасидаги янги интермодал логистика маркази Евроосиёнинг асосий логистика марказлари билан боғланган. Бу ердан Деҳли, Мумбай, Дубай, Франкфурт, Шанхай, Сеул, Милан, Вена, Ханой, Сарагоса, Тяньзинь ва Теҳронга рейслар бажарилмоқда.

2016 йилнинг 1 ярми якунлари бўйича МАК 1 млн 176,9 минг йўлвчини ташиди, 10,671 рейс бажарди. Бир рейсга тўғри келувчи йўловчилар сони ўтган йилнинг муқобил даврига қараганда 111 кишини ташкил қилди. 19,7 минг тонна юклар манзилига етказилди (+7, 5%).

Ўзбекистон Мустиқиллиги байрамига Boeing 787-8 Дримлайнер самолёти қабул қилиб олинади. Унинг учун янги учиш таркиби шакллантирилган.

Ҳозирда Марказий Осиёда энг замонавий бўладиган “Тошкент-4” терминалини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бошланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: