Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар учун 1140 хонадонли 48 та беш қаватли уй қурилади
Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар учун 1140 хонадонли 48 та беш қаватли уй қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги “Олмос” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бунёд этилаётган замонавий ҳарбийлар шаҳарчаси қурилиши билан танишди.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу ерда ҳарбийларга мўлжалланган 48 та беш қаватли уй бунёд этилмоқда. Барча шароитга эга замонавий ҳарбий шаҳарча бўладиган ушбу мавзеда болалар боғчаси, мактаб, поликлиника ва бошқа ижтимоий объектлар ҳам барпо этилади”, - дейилади давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарида.
Мирзиёев ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, уйларда яратилаётган шароитлар билан танишди. “У сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилаётган ҳарбий хизматчиларимиз турмуш шароитини яхшилаш борасидаги ислоҳотлар бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади. Шу ернинг ўзида Шавкат Мирзиёев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутасаддилари билан мулоқот қилди”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: https://kun.uz/uz/21825514?q=%2F21825514