Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлашнинг янги усули жорий этилмоқда

Дата: 10:26, 11-04-2019.

Тошкент. 11 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлашнинг янги усули жорий этилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, чақирувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун танлаб олиш тартиби тўғрисида ҳукуматнинг Низом (2019 йил 9 апрелдаги 291-сон қарори) тасдиқланди.

“Танлов туманлар ҳокими (маъмурият бошлиғи)тасдиғи билан чақирувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги, квалификацион имтиҳонлари ва Танлов кенгаши томонидан якка тартибда суҳбатлар қилиш билан ўтказилади”, - дейилади хабарда.

Таъкидландики, танлов чақирув йилидан аввалги йилнинг 10 августдан 10 февралгача ўтказилади. Танловда иштирок этувчилар сони чекланмаган.

“Чақирилувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини баҳолаш қуйидаги стандартларга мувофиқ амалга оширилади: турникда тортилиш, 100 метрга югуриш, 3000 метрга югуриш”, - дея қайд этилади хабарда.

Ушбу стандартлардан ўтмаган чақирилувчиларга квалификацион имтиҳонларини топширишга рухсат берилмаганлиги таъкидланади. Квалификацион имтиҳонлари компьютерда жавоб берилиши керак бўлган 60 саволга жавоб шаклида ўтказилади. Саволлар мактаб, коллеж ва лицейларнинг ўқув дастурлари доирасида тузилади ва уларнинг жавоблари учун 1 соат 30 минут берилади. Ушбу тестлар учун якуний баҳолаш автоматик равишда мониторда кўрсатилади, ходимлар квалификацион имтиҳонларни қайта топширишига рухсат этилмайди.

“Якка тартибдаги суҳбатлар камера назорати остида ўтказилиб, чақирилувчининг Ўзбекистон тарихи, Амир Темур тузуклари, шунингдек, бошқа буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти тўғрисида маълумотларини ҳақидаги билимларини аниқлаш орқали амалга оширилади”, - дея хулоса қилинади хабарда.

Якка тартибдагил суҳбат якунига кўра Танлов кенгаши чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликларига ёки муддатли ҳарбий хизматга тавсия этишга қарор қилади.

 

Сурат манбаи: yashnobodnews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: